“Ойнинг яқин томонидаги Инқирозлар денгизига муваффақиятли қўнганини тасдиқлаганидан кўп ўтмай, Firefly компаниясининг Blue Ghost ойга қўнувчиси томонидан олинган биринчи сурат. Бу НАСАнинг Commercial Lunar Payload Services ташаббуси доирасида илмий ва техник асбобларнинг иккинчи бор ойга етказилишидир”, дейилади фотосуратда.

Аввалроқ НАСА Firefly Aerospace компаниясининг Blue Ghost 1 модули 2 март, якшанба куни Москва вақти билан 11:34 да Ой юзасига юмшоқ қўнишни муваффақиятли амалга оширгани ҳақида хабар берган эди.

15 январь куни АҚШнинг Флорида штатидаги Жон Кеннеди номидаги коинот марказидаги 39А мажмуаси майдончасидан Blue Ghost 1 коинот қурилмаси бўлган Falcon 9 ракетаси учирилди.

Blue Ghost 1 қўниш қурилмаси икки ой куни ва ой тунида бир неча соат фаол ишлашга мўлжалланган, деб хабар беради lenta.ru.