Агентлик Американинг Bluestone Financial Group Inc. молиявий компаниясига инвестиция воситачиси, инвестиция бўйича маслаҳатчи ва инвестиция активлари бўйича ишончли шахснинг хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини берадиган лицензияларни тақдим этди. Ушбу лицензиялар Bluestone'ни Ўзбекистондаги тўлиқ бошқариладиган инвестиция банкига айлантиради.
Банк савдо, қарз капитали бозори, қимматли қоғозлар бозори, қўшилиш ва сотиб олиш, хусусийлаштириш, қайта тузиш ва капитализация операцияларига ихтисослашган. Бу борада нефт ва газ, саноат, металлургия, молиявий институтлар, телекоммуникация, қайта тикланадиган энергия, инфратузилма ва транспорт тармоқларига хизмат кўрсатади.
Банкнинг Нью-Йорк ва Тошкентда ваколатхоналари мавжуд. Компания асосчиси ва президенти Куин Мартиннинг таъкидлашича, Bluestone Ўзбекистонда “Ғарб сармояси, илғор тажрибаси билан етакчи маҳаллий ва давлат корхоналари ўртасида боғловчи звено бўлишни” мўлжалламоқда. Мазкур молиявий идора тез орада Тошкент қимматли қоғозлар биржасининг аъзоси бўлишни режалаштирмоқда.
Рауф Нуруллаев тайёрлади.