Учрашувда томонлар ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Мулоқот давомида Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги алоқалар ривожланиб бораётганини таъкидланди.
Хусусан, С.Сафоев республикамизда БМТ томонидан қабул қилинган Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилгани, уларни ижросига алоҳида эътибор қаратилаётгани, бу борада Олий Мажлис Сенати ташаббуси билан 2021 йилда Бухоро шаҳрида «Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда глобал парламентлараро ҳамкорлик» халқаро форуми ўтказилганига тўхталиб ўтди.
Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга келишиб олдилар.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.