Бу ҳақда БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси  эълон қилинган ҳисоботида айтилади, деб хабар беради tass.ru.

“Ғазо секторидаги вайрон бўлган уйлардан чиқинди ва вайроналар миқдори 12 миллион тоннадан ошади. Анклавнинг амалдаги маъмурияти имкониятларини ҳисобга олсак, уларни олиб ташлаш учун тўрт йилдан ортиқ вақт керак бўлади”, дейилади ҳужжатда.

БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси 650 мингдан ортиқ одам уйларидан айрилганини ва “қайтиш учун уйи йўқлигини” таъкидлайди. Юз минглаб фаластинликлар бошпана ва ноозиқ-овқат маҳсулотларига муҳтож, антисанитария шароитида қолишга мажбур. Улар ноқулай об-ҳаводан ҳимояланиш учун чодирлар, ёғоч ва брезент чойшабларга муҳтож”, дея таъкидлади БМТ бошқармаси кўплаб қочқинлар лагерлари одамлар билан тўлганини қайд этиб.