БМТнинг ёрдам кўрсатиш бўйича агентликларига кўра, Ғазонинг айрим ҳудудларида аллақачон очарчилик бошланган ва қиш яқинлашгани сари вазият янада оғирлашмоқда. Исроилнинг узлуксиз ўққа тутишлари минглаб одамларни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди. Айримлар ҳозирда йўл четларида яшашяпти ёки озиқ-овқатга эга эмас.
300 000 га яқин одам ҳанузгача вайроналар орасида яшаяпти, давом этаётган жанглар туфайли у ерга кириб бориш қийин бўлмоқда.
БМТ бу борада иккинчи тўсиқ борлигини айтади. Исроил ҳукумати хавфсизлик нуқтаи назаридан киришга тўсиқ қўйгани туфайли шу ойда ёрдам карвонларининг чорак қисмидан камроғи Ғазо сектори шимолидаги манзилига етиб борди.
Сешанба куни Қатар ва Франция Исроил ва ҲАМАС билан Ғазодаги гаровга олинганларга зудлик билан дори-дармонларни етказиб бериш бўйича келишиб олганликларини эълон қилишган, деб хабар беради ru.euronews.com.