Бу ҳақда БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси сайтидаги хабарда айтилади.

Аниқлик киритилишича, 2023 йилда гуманитар соҳа ходимларининг ўлими сони 2022 йилга нисбатан 137 фоизни ташкил этган, ўшанда 118 киши вафот этган эди. Бироқ 2023 йилда энг кўп ўлим ҳолатлари октябрь ойида Исроил ва Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ўртасидаги можаро авж ола бошлаганидан сўнг Ғазо секторидаги жангларнинг дастлабки уч ойида содир бўлди. БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълумотларига кўра, 2024 йил 7 август ҳолатига кўра, 172 нафар гуманитар соҳа ходимлари ҳалок бўлди, деб хабар беради tass.ru.