Гутерреш барча мамлакатлар ҳукуматларини коронавирус пандемиясининг таъсир ва оқибатларининг олдини олишга ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун шошилинч чоралар кўришга чақирган. Унинг сўзларига кўра, яқин муддатда дунё аҳолисининг камбағал қатлами ҳатто бирламчи турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан маҳрум бўлиши мумкин.
"Агар шошилинч чоралар кўрилмаса, глобал озиқ-овқат инқирози юз бериши мумкин, унинг оқибатларидан юз миллионлаб болалар ва катталар зарар кўради", деган БМТ раҳбари.
БМТ ҳисоб-китобларига кўра, пандемия таъсирида дунё иқтисодиётининг таназзулга учраши туфайли жорий йилнинг ўзида 50 миллионга яқин инсон "жуда камбағал" тоифасига кириш эҳтимоли бор.