Валининг сўзларига кўра, жиноятчилар айни пайтда одамлар вакцинадан умидвор бўлаётган, касаликка қарши курашда тиббий буюмларнинг етишмаётганидан фойдаланмоқда.
“Ҳукуматлар, касалхоналар ва турли ташкилотлар ҳимоя воситаларини сотиб олишга шошилмоқда ва бундай воситаларга талаб катта”, — дея тушунтирди у.
Шу сабабли, коронавирусга қарши сохта дорилар ишлаб чиқариш бўйича жиноятлар тез-тез учрамоқда. Ташкилот вакилининг сўзларига кўра, фирибгарлар вакцинани ишлаб чиқиш даврида фаол бўлишади. Шундан эҳтиёт бўлиш лозим.