(Суратда А.Бобохўжаев чапдан учинчи)
Айнан шу йили Ўзбекистон ССР Ташқи ишлар министри, тарих фанлари доктори, профессор Абдусамад Бобохўжаев СССР делегацияси таркибида БМТ Бош Ассамблеясининг V сессиясида қатнашиб, Ўзбекистон ССР номидан нутқ сўзлайди ва БМТ минбаридан нутқ сўзлаган биринчи ўзбек дипломати сифатида тарихда қолди.
Бобохўжаев Абдусамад Хонтўраевич 1904 йилда Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида туғилган. 1920 йилдан ўз меҳнат фаолиятини газета муҳаррирлигидан бошлаган А.Бобохўжаев турли йилларда Тошкент молия-иқтисодиёт институти ўқитувчиси, Украина Коммуничтик партияси Марказий қўмитаси бўлим бошлиғи, Сурхондарё вилояти партия комитети котиби, Ўзбекистон ССР ташқи ишлар вазирлиги бўлим бошлиғи вазифаларида ишлаган. Сурхондарё вилояти партия комитети котиби лавозимида ишлаб юрган пайтида Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши депутати этиб сайланган.
А.Бобохўжаев 1948-1952 йилларда Ўзбекистон ССР ташқи ишлар вазири лавозимида, бир вақтнинг ўзида 1948 йилдан Ўзбекистон ССР Фанлар академияси тизимида фаолият юритган. 1953 йилдан 1964 йилгача Тарих ва Археология институти директори, 1964 йилдан Беруний номидаги Шарқшунослик институтида Шарқ муаммолари секторини бошқарган.
1959 йилда тарих фанлари доктори илмий даражасини олган шарқшунос олим ва моҳир дипломат Абдусамад Бобохўжаев 1975 йилда вафот этган.