Аҳолини иш билан таъминлаш даражаси кундан-кунга тушиб кетар экан, турли етишмовчиликлар келиб чиқаверади. БМТ Жаҳон Озиқ-овқат Дастурининг ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирги пайтда 3,4 миллион одам озиқ-овқат танқислигини бошдан кечирмоқда. 2020 йил якунигача бу кўрсаткич тўрт баробар ошиши мумкин.
Айниқса муҳожирлар хавф остида. Колумбия, Эквадор, Перудаги ижтимоий танглик оқибатида чорасиз муҳожирлар сони 540 мингдан 1 миллионга қадар кўпайиши мумкин.
БМТ Жаҳон Озиқ-овқат Дастури мактаблар ёпилгани учун тушлик қилолмаётган болаларга эътибор қаратмоқда ва ўзи шундоқ ҳам қашшоқ минтақаларда бошланаётган пандемиянинг осоратлари жуда оғир бўлишидан ҳавотир олмоқда.