Хавфсизлик Кенгашининг 13 аъзоси Франция, Буюк Британия ва АҚШ томонидан ишлаб чиқилган ҳужжатга овоз берди. Россия ва Хитой бетараф қолди.

Ҳужжатда “Толибон” ҳаракатига қатор талаблар мавжуд:

➖ Афғонистон ҳудудидан бирон бир мамлакатга таҳдид/ҳужум ёки террорчилик ҳаракатлари учун фойдаланмаслик;

➖ Афғонистонда инсон ҳуқуқлари, айниқса аёллар, болалар ва миллий озчиликлар ҳуқуқлари ҳурмат қилинишини таъминлаш;

➖ инсонпарварлик ёрдамига тўсқинлик қилмаслик.

Шу билан бирга, БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан Кобулда хавфсизлик зонасини яратиш ҳақидаги Франциянинг таклифи қўллаб-қувватланмади.

P.S. БМТ Хавфсизлик Кенгашининг резолюциялари барча аъзо давлатлар учун мажбурийдир.