Бугунги кунда дунё бўйлаб табиат ва очиқ ҳаводаги сайёҳлик турларига қизиқиш ортиб бормоқда. Ушбу тенденция орқали туризм соҳаси қайта тикланиши янада жадаллашиши кутилаётган бўлиб, «Стартап» танлови қишлоқ жамоалари учун фойда олиш билан боғлиқ энг юқори имкониятларни таъминлашга ёрдам беради.
Шунингдек, мазкур танлов қишлоқларни ривожлантириш учун бўлган алоҳида эътиборнинг бир қисми сифатида қишлоқ туризмини аҳоли камайишига қарши курашнинг асосий воситасига айланишига, унинг ривожланиши ва даромад топишида минтақавий тенгсизликни камайтиришга йўналтирилган.
Танловда қуйидаги 4 йўналиш бўйича иштирок этиш мумкин:
- Одамлар - ҳеч ким эътиборсиз қолмайди: иш ўринлари ва имкониятларни яратишни рағбатлантирадиган, гендер ва ёшларнинг имкониятларини кенгайтиришга ёрдам берадиган ва қишлоқ жойлардаги кам таъминланган оилалар учун имкониятлар яратувчи лойиҳалар;
- Сайёра - табиатни бойитиш ва муҳофаза қилиш билан боғлиқ энг яхши лойиҳаларни яратиш, жумладан туризмнинг иқлим ўзгаришига таъсири, шунингдек чиқиндиларни қайта ишлаш ва ресурсларни тўғри тақсимлаш;
- Обод турмуш – ривожланиш учун имкониятлар қишлоқ туризми учун молия, бозорлар ва маркетингга киришни осонлаштирувчи, янги бизнес моделлари орқали инноватсион ечимларни таклиф қилувчи стартаплар;
- Қишлоқ хўжалигида қўлланувчи техникани тарғиб қилиш - қишлоқ жойларида туризмни ривожлантириш ва янги технологияларни жорий этиш.
Танловда иштирок этиш истагида бўлган кишилар ўз аризаларини 2021-йилнинг 1-июлига қадар тақдим этишлари лозим.
Бутунжаҳон туризм ташкилоти танлови ғолиблари жорий йилнинг октябрь ойида Марокашда бўлиб ўтадиган UNWTO Бош ассамблеясида иштирок этиш учун таклиф қилинади, деб хабар беради Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.