Уни ишлаб чиқишда BMWдан ташқари, TYDE кемасозлик компанияси ва бастакор Ханс Циммер иштирок этди.

Ташқи томондан мазкур транспорт воситаси қайиқдан кўра кўпроқ самолётга ўхшаб кетади. Бу қайиқда автомобилга хос хусусиятлар ҳам бор. Хусусан, янги бошқарув тизими, жумладан спорт услубидаги руль ва хусусий ОС BMW 8 асосида ишлайдиган 32 дюймли 6K HMI сенсорли экран. У рақамли маълумотларни кўрсатиш ва овозли буйруқлар орқали бошқариш имконини беради. Бортдаги аккумуляторларнинг сиғими 90 километр масофани босиб ўтиш учун етарли. Бастакор Ханс Циммер йўловчилар саёҳат пайтида баҳраманд бўлиши учун Dolby Atmos тизими асосида саундтрек яратди, деб хабар беради techcult.ru.