Минскда футбол бўйича Беларусь Олий лигаси 2022 йил якунлари бўйича энг яхшиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Юртдошимиз Бобир Абдухолиқов жорий мавсумнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Шунингдек, унга чемпионатнинг энг яхши ҳужумчиси ва энг яхши тўпурари номинациясига аталган совғалар ҳам тантанали тарзда топширилди.
Матбуот хабарларига қараганда, футболчи совринларни қабул қилгач, кейинги мавсумни бошқа чемпионатда бошлашини мумкинлигини маълум қилган. Лекин қайси мамлакат жамоасига ўтаётганини айтмаган.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, Б. Абдухолиқов мавсум давомида “Энергетик-БГУ” таркибида рақиблар дарвозачига 26та гол уриб, 6та голли узатмани амалга оширди. Мавсум якунида унинг жамоаси кумуш медаль соҳиби бўлди.