Унда ҳамюртимиз Давлат Бобонов грузин миллатига мансуб Испания терма жамоаси аъзоси, амалдаги жаҳон чемпиони Николоз Шеразадишвилини катта қийинчилик билан мағлубиятга учратди ва бронза медали учун курашиш имкониятини сақлаб қолди.
Энди Бобонов бронза медали учун туркиялик Михаил Зганк ҳамда Германия терма жамоаси аъзоси Эдуард Триппел ўртасидаги баҳсда ютқазган спортчи билан беллашади.
Таъкидлаш керак, сўнгги Жаҳон чемпионати финалида айнан Шеразадишвили Давлат Бобоновни мағлуб этган ва олтин медалга сазовор бўлган эди. Демак, Бобонов бу сафар реванш олишга муваффақ бўлди.
Ҳамюртимизга омад тилаймиз.