Мазкур бахтсиз ҳодиса туфайли 1969 йилда туғилган фуқаро Ш.Т. воқеа жойида вафот этган бўлса, унинг 3 ёшли набираси А.Т. оғир аҳволда вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказига ётқизилган эди.

Хўш, айни пайтда болакайнинг аҳволи қандай?

Жорий йил 23 февраль ҳолатига кўра, беморнинг умумий ҳолати динамикада яхшиланиб бормоқда. Айни пайтда вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказининг тажрибали шифокорлари томонидан стандарт бўйича муолажалар давом эттириляпти.

Шунингдек, боланинг аҳволи Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали мутахассислари томонидан кунлик назорат қилиб борилмоқда. 

Бемор яқин кунларда реанимациядан болалар бўлимига ўтказилиши режалаштирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.