United Airlines авиакомпаниясининг ҳаво кемаси бортида 241 йўловчи билан Денвердан Гонолоуга рейс амалга ошираётган бўлган. Парвоз чоғида двигателда авария ҳолати юзага келган. Натижада двигатель самолёт корпусидан ажралиб тушган. Унинг каттагина бўлаги Коммонс боғига, шунингдек Нортмур ва Ред Лиф ҳудудларининг аҳоли яшайдиган кварталларига тушган. Брумфилд полиция бошқармасидан хабар беришича самолётнинг катта қисми яшаш хонадони яқинига тушган.

Ҳаво кемаси Денвер аэропортга қайтишга мажбур бўлган. Йўловчилар ва кема экипажи орасидан ҳеч ким шикастланмаган. Двигателнинг бузилиш сабаби ҳали аниқланмаган, деб хабар беради Известия.iz.ru