Қайд этилишича, ҳолат Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси тезкор экологик назорат гуруҳи томонидан ўрганилди. Ўрганиш натижасида воқеа Пискент туманидаги МТМларидан бирида туманнинг Бирлик МФЙда яшовчи Ж.Х. томонидан содир этилганлиги, у томоша учун 2 та заҳарли кобра илонидан фойдаланганлиги маълум бўлди.
Ж.Х.га тегишли илонлар Тошкент ҳайвонот боғига топширилди. Иш юзасидан тўпланган ҳужжатлар эса ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чора кўриш мақсадида суд органларига топширилди.
Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг "Ёввойи ҳайвонларни сақлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида ёввойи ҳайвонларни жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақлаш, шунингдек, улардан цирк томошаларини ўтказиш мақсадларида фойдаланиш тақиқланиши белгилаб қўйилган. Шунингдек, "Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонуннинг 43-моддасида ҳам бу ҳолат алоҳида қайд этилган.