Берилган маълумотларга кўра, битирувчилар дипломини олгач мутахассислиги бўйича жаҳоннинг энг илғор ва етакчи ишлаб чиқариш корхоналари ва хизмат кўрсатиш ташкилотларида фаолиятларини давом эттиришлари мумкин.
Фойдаланишга топширилган янги марказда тикувчилик, мебель ва ёғочга ишлов бериш, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, қурилиш ва пардозлаш ишлари каби 20 га яқин касб-ҳунар сирлари, бир нечта хорижий тиллари, шунингдек, борадиган давлатининг қонунчилиги, мигрантлар ҳақ-ҳуқуқлари ҳақида маълумотлар бериб борилади.
– Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан Россия Федерациясининг Савдо саноат палатаси, Касб-ҳунарга ўқитишни ривожлантириш маркази ва бошқа бир қатор йирик ва нуфузли иш берувчилар билан ҳамкорлик ўрнатилган. Ҳозирда хорижий иш берувчилар томонидан талаб қилинаётган 13 мингдан зиёд бўш иш ўринлари тўғрисида маълумотлар шакллантирилган. – дейди вилоят ҳокимлиги котибият мудири Элёрбек Холмирзаев.