Бу ҳақида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълумот берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, бугун соат 06:30 атрофида юзага келган сел оқими махсус ҳандақни бузиб кетган. Оқибатда нефть аралаш суюқлик атроф-муҳитга тарқалган.

Ҳозирда ҳолат Экополиция ходимлари ҳамда бошқа тегишли ташкилотлардан иборат ишчи гуруҳ томонидан жойида ўрганилмоқда.

Мутахассислар томонидан ҳолатга ҳуқуқий ва экологик баҳо бериш ишлари олиб борилмоқда. Қўшимча маълумотлар ўрганишлар якунига кўра тақдим этилади.