Мулоқотда божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов, Божхона назорати ва расмийлаштирувини ташкил этиш бўлими катта инспектори К.Алимов, Суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи М.Тожимаматов, «Тошкент-товар» ТИФ божхона пости бошлиғи Ш.Бакиев, пост бошлиғи ўринбосари Т.Йўлдошев, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари, божхона омборлари вакиллари иштирок этишди.

Очиқ мулоқот давомида ҳозирги кунда божхона омборларига юкланган вазифалар, уларда яратилаётган қулайликлар, шу билан ушбу йўналишда учраётган муаммолар хусусида атрофлича муҳокама қилинди.

Мулоқотда сўзга чиққан мутасаддилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 августдаги 531-сон қарорига асосан божхона омбори эгаларига бир қатор ваколатлар берилганлигини тушунтирилди.

Мулоқот якунида бошқарма бошлиғи Т.Саидов сўзга чиқиб, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида божхона омборлари раҳбарларига катта масъулият юкланганлиги, божхона омборлари мудирларини бепул ўқитиб бериш имкониятлари яратиб берилиши, тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилаётган турли қинғирликлар аралашиб қолмаслик, шундай ҳолатлар кузатилганда дарҳол божхона органини хабардор қилиш лозимлиги, «қонун устувор-жазо муқаррар» принципида ишлаш кераклигини таъкидлаб ўтди.

Бу каби мулоқотларнинг доимий ташкил этилиши соҳада қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар талабларини масъулларга ўз вақтида етказишга, «божхона ва тадбиркор бир тану бир жон» тамойили асосида соҳа ривожига муҳим омил бўлиб хизмат қилади.