“Сўнгги беш йилда мамлакатимизнинг ташқи савдо айланмаси 2 баробарга - 2016 йилдаги 24 миллиард доллардан 2021 йилда 42 миллиард долларга ошди.

Божхона тизими мамлакатимизни жаҳон иқтисодиётига боғлайдиган кўприк ҳисобланади.

Бу тизим тўғри ва очиқ-ошкора ишламаса, тадбиркорлик, инвестицияга тўсиқ бўлади ҳамда аҳолининг норозилигини келтириб чиқаради.

Шунинг учун бу соҳада 2019 йилда катта ислоҳотларни бошладик”, деди Президент йиғилиш аввалида. 

Жумладан:

- божхона постларида “яшил йўлак”лар жорий этилиб, ҳозирда улар орқали 95 фоиз йўловчи ва 75 фоиз юк ўтмоқда;

- аввал 12 та идорадан олинган 60 турдаги рухсатномалар “ягона дарча” орқали электрон шаклга ўтказилди;

- натижада божхонада юкларни расмийлаштириш вақти 10 баробаргача қисқарди.