Мусобақа 7 ноябрга қадар давом этади. Кўпчиликни ушбу нуфузли мусобақада ўзбек боксининг қайси юлдузлари иштирок этиши қизиқтириши табиий.
Албатта, АҚШга жўнаб кетган терма жамоамиз сардори Баҳодир Жалолов бу сафарги мамлакат чемпионатида қатнаша олмайди. Аммо, Жалоловсиз ҳам иштирокчилар таркиби анчайин салмоқли.
Кеча бўлиб ўтган мандат комиссиясидан сўнг мусобақада иштирок этувчи боксчилар рўйхати аниқ бўлди.
Унга кўра, Ўзбекистон чемпионатида Нодиржон Мирзаҳмедов, Мироншоҳ Ибрагимов, Миразизбек Мирзаҳалилов, Шунқор Абдурасулов, Абдумалик Халаков, Шукуржон Раҳимов, Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Мужибилло Турсунов, Алиёр Норалиев, Бобоусмон Батуров, Билолбек Мирзараҳимов, Фанат Қаҳрамонов, Одилжон Аслонов, Дилшод Рўзметов, Козимбек Мардонов, Санжар Турсунов, Мадияр Саидраҳимов, Жамшид Абдуллаев, Лазизбек Муллажонов ва бошқа таниқли ҳамда номдор спортчилар иштирок этади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати.
