Хабарингиз бор, ушбу босқичга терма жамоамизнинг икки нафар вакили етиб келган. Азиза Ёқубова ҳамда Моҳира Абдуллаевадан бугун яна бир ғалаба кутамиз. Ҳамюртларимиз кечки дастурда қуйидаги рақибларга қарши жанг қилади:
-50 кг: Азиза Ёқубова – Ингрит Валенсия (Колумбия) 20:00
+81 кг: Моҳира Абдуллаева – Хайжа Марди (Марокаш) 22:45
Шу ўринда қайси давлатлар чемпионлик сари кўпроқ спортчи билан одимлаётганига бир назар ташласак. ЖЧнинг ярим финалида иштирок этадиган терма жамоалар рўйхати билан танишинг:
7 нафар: Туркия.
5 - Қозоғистон.
3 - Ҳиндистон, Таиланд.
2 - Ўзбекистон, Италия, Жазоир, Бразилия, Канада, Ирландия, Мозамбик, Полша.
1 - Аргентина, Болгария, Хитой Тайпейи, Колумбия, Франция, Косово, Литва, Марокаш, Нидерландия, Панама, Руминия, Испания, АҚШ.
Конфедерациялар кесимида:
20 - Европа
14 - Осиё
8 - Америка
5 - Африка
1 - Океания
Маълумот учун, Ҳиндистон, Қозоғистон, Туркия ва Украина терма жамоалари жаҳон чемпионатига тўлиқ – 12 нафар боксчи билан борган.