Осиё чемпионатида қитъамизнинг 21 мамлакатидан жами 352 нафар боксчи баҳсларда иштирок этиши маълум қилинди. Жумладан, Ўзбекистон шарафини ўсмирлар ўртасидаги жангларда 25 нафар, ёшлар ўртасида эса 24 нафар, жами 49 нафар спортчимиз ҳимоя қилади.

Мусобақа ўсмирлар ўртасида 2006-2007 йилларда туғилганлар, ёшлар ўртасида эса 2004-2005 йилларда таваллуд топган боксчилар ўртасида ташкил этилмоқда.

Бугун, 2 март куни мусобақанинг биринчи кун жангларига старт берилади. Унда уч нафар боксчимиз рингга кўтарилади. Жанглар Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.