Мусобақада республикамизнинг барча ҳудудларидан бокс билан шуғулланувчи иқтидорли ёшлар ғолиблик учун рингга чиқди.

Мазкур чемпионат орқали терма жамоа устозлари янги номларни саралаб олиш билан бир қаторда терма жамоа таркибини ҳам шакллантириб, боксчиларнинг ҳолатини яна бир бор кўздан кечирди.

Кичик ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида Фарғона вилояти жамоаси умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. Иккинчи поғонадан Бухоро вилояти вакиллари жой олган бўлса, кучли учликка Тошкент шаҳри жамоаси якун ясаб берди.