Унда ўзбекистонлик боксчилар асосий таркиб билан иштирок этяпти. Кеча бўлиб ўтган баҳсларда тўртта боксчимиз ўз жангларини ғалаба билан якунлаган бўлса, битта боксчимиз ютқазиб қўйди.
–49 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Нодиржон Мирзаҳмедов қозоғистонлик боксчи Темиртас Жусуповни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.
–60 кг вазнда ёш ва умидли боксчимиз Абдумалик Халаков италиялик Франческо Ойцага ҳеч қандай имконият қолдирмади 5:0.
–69 кг вазнда Бобоусмон Ботуров Беларусь вакилли Александр Родионовни 5:0 ҳисобида мағлуб этди.
–81 кг вазнда Дилшод Рўзметов ҳам ҳиндистонлик Сумит Сангвандан 5:0 ҳисобида устун келди.
–91 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Санжар Турсунов бошқа бир беларуслик боксчи Владислав Смягликовга 4:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақани якунлади