Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Daily Express хабар берди.
Ҳодиса Лагос – Ибадан трассасида содир бўлган. Ичида спортчи бўлган йўлтанламас автомашина ҳаракатсиз юк машинасига бориб урилган. Манбага кўра, Жошуа автомобилнинг орқа ўриндиғида бўлган. Боксчи енгил жароҳат олди.
Жошуа собиқ оғир вазнда IBF, WBA ва WBO ва 2012 йилги Олимпия чемпиони, деб хабар берди sport-express.ru.