Турнир якунига кўра, мусобақада қатнашган 8 боксчимизнинг барчаси Ўзбекистонга медаль билан қайтадиган бўлди.

Беларуснинг Орша шаҳрида бокс бўйича хизмат кўрсатган мураббий А.К.Колчин хотирасига бағишланган халқаро турнир якунига етди.

Аввал хабар берганимиздек, финалгача 7 нафар боксчи қизимиз етиб келишган эди. Бугун якунига етган финал жанглари натижаларига кўра, 5 нафар боксчимиз финалда ғалаба қозонган ҳолда олтин медалга эга чиқди.

Турнир якунига кўра, мусобақада қатнашган 8 боксчимизнинг барчаси Ўзбекистонга медаль билан қайтадиган бўлди.

Боксчи қизларимиз турнирда қуйидаги натижа кўрсатишди:

Олтин медаль:

-51 кг: Гуласал Султоналиева;

-54 кг: Цитора Шогдарова;

-60 кг: Дилфуза Бекова;

-64 кг: Моҳинабону Абдуллаева;

-69 кг: Навбаҳор Ҳамидова.

Кумуш медаль:

-60 кг: Зиёда Ярашева;

-69 кг: Хадичабону Абдуллаева.

Бронза медаль:

-57 кг: Цитора Турдибекова, деб хабар беради Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.