Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизматидан маълум қилишларича, дам олиш кунлари якунланган мусобақада Қирғизистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Хитойдан 130 нафардан ортиқ боксчи иштирок этди. 

Баҳсларда қатнашган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 5 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медалига сазовор бўлди. 

Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчиларимиз совриндор бўлишди: 

Олтин: 

-48 кг: Асилбек Жалилов

-67 кг: Лазизбек Фаттоев

-75 кг: Абдулазиз Абдупаттаев

-92 кг: Диёрбек Ўролов

+92 кг: Жаҳонгир Зокиров

Кумуш:

-57 кг: Самандар Холмуродов

-80 кг: Жасурбек Йўлдошев

-51 кг: Абдумажид Маннопов

Бронза: 

-71 кг: Камронбек Турғунбоев

-63,5 кг: Ғофуржон Тоҳиров

-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев

Қизларимиз сафида эса совриндорларимиз рўйхати қуйидагича кўриниш олди: 

Олтин:

-48 кг: Маржона Савриева

-52 кг: Феруза Казакова

-54 кг: Нигина Ўткамова

-75 кг: Соҳиба Рўзметова

Кумуш:

-48 кг: Фарзона Фозилова

-54 кг: Нозимахон Бултурова

-57 кг: Рашида Тагирова

-63 кг: Зиёда Ярашева

Бронза:

-66 кг: Хадичабону Абдуллаева