Кейинги йилдан бошлаб бола туғилганидан сўнг тегишли умумий ўрта таълим муассасасида онлайн ҳисобга қўйилади.

2024 йил 1 январдан бошлаб:

бола туғилганидан сўнг доимий яшаш манзилидаги микроҳудудга бириктирилган умумий ўрта таълим муассасасида онлайн ҳисобга қўйилади;

2023 йил 1 октябрдан бошлаб:

нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил қилишда ўқитувчиларнинг тоифалари ҳамда битта синфда таълим олувчиларнинг максимал сонига қўйилган талаблар енгиллаштирилади;

2023/2024-ўқув йилидан бошлаб:

“Сирдарё тажрибаси” асосида ҳар битта ҳудудда биттадан замонавий “Баркамол авлод” мактабларини ташкил қилинади;

2024 йил 1 апрелдан бошлаб:

“Баркамол авлод” болалар мактаблари аъзоларининг IT-таълим хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ҳамда робототехника йўналишлари бўйича стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун ҳар йиллик грантлар ажратиб борилади.