Ҳашар Экологик партияси Тошкент шаҳар партия ташкилоти, Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Тошкент шаҳар «Махсустранс» ДУК ҳамда Тошкент шаҳар «Ободонлаштириш» бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Экологик ҳашар давомида «Болажон» истироҳат боғи ҳудудида тозалаш ишлари амалга оширилди.

Мазкур тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзолари, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси, «Savdogar Bank» ходимлари, Халқ депутатлари Миробод, Шайхонтохур, Чилонзор туман Кенгашлари депутатлари, атроф - муҳит ҳамда ўз келажаги учун бефарқ бўлмаган кўнгилли ёшлар ва шаҳримиз аҳолиси, истироҳат боғига ташриф буюрган меҳмонлари иштирок этди.

Ўзбекистон Экологик партиясининг Тошкент шаҳар партия ташкилоти томонидан, жорий йил 9 -11 август кунлари экологик рейдлар ташкил этилди ва экологик муаммолар, камчиликлар аниқланди. Аниқланган камчиликлар ва уларни бартараф этишга бағишланган тадбирлар орқали мавжуд муаммоларни ҳал этиш мақсади бугунги тадбирни ўтказишга ундади.

Тадбир иштирокчилари томонидан бугунги ҳашар Тошкент шаҳрининг барча туманларида «Шаҳримиз дарахтларини биргаликда асрайлик» шиори остида ўтказилган акциянинг узвий давоми сифатида ташкил этилганлигини таъкидланди.

Экологик ҳашар боғ ҳудудидаги барча дарахтларнинг суғорилиши билан якунланди.