1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан иш бошлайдиган боғчаларда 675 киши иш билан таъминланади.  7572 нафар қўшимча болалар ўрни ташкил этилади ва вилоятнинг бу соҳадаги кўрсаткичи 46,3 фоизга ошади. Умумий болалар қамрови 136 293 нафарга етади. 

Жумладан, Қарши шаҳрида 11 та, Шаҳрисабз шаҳрида 25 та, Ғузорда 6 та, Деҳқонободда 14 та, Касбида 18 та, Китобда 37 та, Косонда 3 та, Қамашида 2 та, Қарши туманида 4 та, Миришкорда 15 та, Муборакда 5 та, Нишонда 4 та, Чироқчида 23 та, Шаҳрисабз туманида 22 та ва Яккабоғда 11 та боғча очилади. 

Энг қувонарлиси, ушбу боғчаларнинг 42 таси олдин  МТМ мавжуд бўлмаган олис маҳалла ҳудудларида қад ростлади. 

— Невараларим тақдиридан хавотирда эдим, — дейди қамашилик Хумора момо. — Ўзим 36 йил ўқитувчилик қилганман. Невара-чевараларим ҳам зиёли, Ватанига хизмат қиладиган инсонлар бўлиб вояга етишларини кўрадиган кунларга етказганига шукр.