ДХА Сирдарё вилоят бошқармаси расми

Орадан бироз вақт ўтиб, қўшни давлатда фарзандли бўлди. Ўша пайтда фуқаролик паспортини йўқотиб қўйганлиги сабабли фарзандига туғилганлик ҳақида гувоҳнома ололмади.

2021 йил май ойида фарзандига туғилганлик гувоҳнома расмийлаштириб беришларини сўраб Оқолтин туман ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилди.

— Фуқаронинг ушбу мурожаати бўйича Қозоғистон Республикасига ва доимий яшаш манзили бўлган Андижон вилоятининг Избоскан туманига сўровнома юборилди, — дейди Оқолтин туман ФҲДЁ бўлими мудираси Моҳира Маҳмудова. — Тегишли ҳужжатлар асосида М.Самсакованинг 2011 йилда ўғил фарзандли бўлганлиги тасдиқланди. Фуқароларга ФҲДЁ хизматларини кўрсатишдаги экстерриториаллик тамойилига кўра барча зарур ҳужжатлар тўплангач, М.Самсакованинг фарзанди Саҳидилло Пўлатовга туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома расмийлаштирилди ва боланинг ота-онасига топширилди.

Дарҳақиқат, шахсни тасдиқловчи ҳужжатларга нисбатан эътиборсизлик ва фарзандига туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома расмийлаштириш бўйича ўз вақтида мурожаат қилмаганлиги туфайли Муҳайё Самсакова фарзандига орадан 10 йил ўтиб «метрика» олди.

ДХА Сирдарё вилоят бошқармаси матбуот хизмати.