Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оқолтин туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “I.G.” МЧЖ раҳбари туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби биносини жорий таъмирлаш ишлари бўйича тузилган ҳужжатларга амалда бажарилмаган 75,6 млн сўмлик иш ҳажмини қўшиб ёзганлиги, шунингдек мактаб собиқ бош ҳисобчиси Б.Э. 41,5 млн сўм бюджет маблағларини ходимларга асоссиз равишда ортиқча тўлаб юборганлиги натижасида жами 117,1 млн сўм бюджет маблағлари ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан МЧЖ раҳбари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.