Жамғармада тўпланган маблағ ҳисобига туман “Маҳалла” жамғармаси мутахассислари йил давомида турли хайрия тадбирлари ўтказиб, кексалар, ногиронлар, кам таьминланган ва боқувчисини йўқотган оилалар аьзоларига моддий-маьнавий ёрдам беришяпти. Куни кеча жамғарма ходимлари кам таьминланган ҳамда ижтимоий куўмакка муҳтож оилалар фарзандларига қиш мавсуми олдидан иссиқ кийим-кечаклар беришди.

— Туманимиздаги 13 та маҳалладаги 79 та ёрдамга муҳтож ва “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 84 нафар уғил-қизига уст-бош кийимлар туҳфа қилдик, — дейди туман “Маҳалла” хайрия жамғармаси раҳбари Анвар Нурхонов. — Йил охиригача бундай хайрия тадбирлари давом этади,  ёрдамга муҳтож оилаларнинг ҳеч кайсиси саховат ва кўмакдан бебаҳра қолмайди.

        Усмонали НОРМАТОВ,

“Янги Ўзбекистон” мухбири