Қарор билан Тез тиббий ёрдам сифатини яхшилаш ва аҳолига янада яқинлаштиришга оид чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Дастур доирасида тез тиббий ёрдам автотранспортларига радиоалоқа воситалари ва ГПС-трекерлар ўрнатилади ва бригадалар планшетлар билан таъминланади.
Тез тиббий ёрдам бўйича электрон тизим Тошкент шаҳри тажрибаси асосида 2023 йил 1 сентябргача республиканинг бошқа ҳудудларида тўлиқ жорий қилинади.
Марказнинг ҳудудий филиалларида ягона «Cалл-марказ»лар фаолияти йўлга қўйилади.
«Cалл-марказ»ларда чақирувларни қабул қилувчи ходимлар билан бирга шифокор ходимлардан иборат махсус тиббий маслаҳат хизмати фаолияти ташкил этилади.
Тез тиббий ёрдамнинг туман (шаҳар) ёки ҳудуд чегарасидан қатъи назар беморгача масофанинг яқинлигига қараб тиббий бригадани йўналтириш йўлга қўйилади.