Тошкент шаҳар ИИББ тезкор ходимлари прокуратура ходимлари билан биргаликда тезкор тадбирлар ишлаб чиқиб, уларни амалга оширдилар. Натижада, Наталья Ф., ҳамда у билан бирга яшовчи 24 ёшли Aлександр З. чақалоқ эвазига пул олаётганларида қўлга олиндилар.
Тўпланган материаллар қонуний чоралар кўрилиши учун Юнусобод тумани прокуратурасига топширилди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.