Бу ҳақда 19 январь куни БТА хабар берди.

Миллатга мурожаат қилиб, Румен Радев 20 январь куни истеъфога чиқишини айтди. У Вице-президент Илияна Йотова “президент вазифасини муносиб бажарувчи” бўлишига ишонч билдирди.

Reutersнинг хабар беришича, Румен Радевнинг бу баёноти унинг ўз сиёсий партиясини тузиш ва муддатидан олдин парламент сайловларида иштирок этишни режалаштираётгани ҳақидаги миш-мишларга сабаб бўлди.

Румен Радев 2016 йилдан бери Болгария Президентидир ва 2021 йилда янги беш йиллик муддатга қайта сайланган. Унинг ваколат муддати 2027 йил январь ойида тугаши керак эди. Румен Радев Болгариянинг 2026 йилда еврозонага қўшилишига қарши чиққани билан танилган.

Румен Радев Болгарияда сиёсий инқироз туфайли истеъфога чиқишини эълон қилди, бу эса яқин орада мамлакатда тўрт йил ичида саккизинчи парламент сайловларига олиб келади. Охирги коалиция 2025 йил декабригача давом этди, ўшанда солиқларни ошириш режалари туфайли оммавий норозилик намойишлари пайтида ҳукумат истеъфога чиққанди, деб хабар берди meduza.io.