Мамлакатда сўнгги ярим асрдаги энг кучли ёғингарчилик кузатилди. Бразилия билан чегарада Акко дарёси қирғоқларидан тошиб, сатҳи 12 метрга кўтарилган. Мамлакатлар ўртасидаги халқаро кўприк сув остида қолди.

Кобиха шаҳрида огоҳлантиришнинг қизил даражаси эълон қилинди – 400 дан ортиқ уй сув остида қолган. Юзлаб оилалар эвакуация қилинган, бироқ айрим аҳоли талончиликдан қўрқиб, офат юз берган ҳудудда қолмоқда. Об-ҳаво башоратига кўра, март ойида ҳам ёмғир ёғади, деб хабар беради mir24.tv.