Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти ваколатли офиси билан ҳамкорликда Қўқон ва Фарғона шаҳарларида ишбилармонлар учун тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратишнинг ўзига хос жиҳатлари бўйича семинар-тренинглар ташкил этилди.
Шундан сўнг меҳмонлар сафарини Қўқон шаҳридаги «Хон саройи», Риштон туманидаги «Ҳунармандлар уйи» ҳамда Марғилон шаҳридаги «Ёдгорлик» ва «Ҳунармандлар маркази»га саёҳатда давом эттирдилар.
Германиянинг Sequa gGmbH нодавлат ташкилоти мувофиқлаштираётган «BOOST» лойиҳаси доирасида кўзланган мақсад Европа иттифоқининг грант маблағлари ҳисобидан 2020-2023 йиллар мобайнида мамлакатимизнинг Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида тўқимачилик соҳасида энергосамарадорликни ошириш, экспортга кўмаклашиш, ёш тадбиркорларни тайёрлаш, сертификатлаш ва бошқа масалалар юзасидан тренинглар ўтказиш ва шу орқали тўқимачилик саноатини ривожлантиришга ҳисса қўшилиши режалаштирилган, деб хабар беради Фарғона вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
SEQUA gGmbH – бу глобал миқёсда фаолият юритувчи нотижорат, ривожланиш ташкилоти бўлиб, 1991 йилдан бери Германия хусусий сектори билан яқин ҳамкорликда халқаро ҳамкорлик дастурлари ва лойиҳаларини амалга оширмоқда. Унинг фаолияти хусусий секторни ривожлантиришга қаратилган. SEQUA gGmbH бизнесга аъзолик ташкилотлари, касб-ҳунар таълими ва савдо-сотиқни ривожлантириш бўйича ноу-хау ва узоқ муддатли тажрибани таклиф қилади. Ташкилот Германиянинг Бонн шаҳрида жойлашган бўлиб, унда 90 дан ортиқ ходим фаолият юритади ва 2019 йилда 46 миллион евролик савдо айланмасини амалга оширган.