Германия Бундеслигаси 29-туридаги “Лейпциг” – “Ҳоффенҳайм” баҳси  давом этаётган пайтда, кутилмаганда, бош ҳакам Бастиан Данкерт ўйинни тўхтатди. Гап шундаки, ўша пайтда ифтор вақти бўлган ва мезбонлар ҳимоячиси Муҳаммад Симаканга оғиз очиш имконият яратилган эди. Симакан сув ва ширинлик билан оғиз очган пайтда, бошқа футболчилар хотиржамлик билан ўйин давом этишини кутишди.

Tribuna.uz ёзишича, франциялик 21 ёшли футболчи рўза тутганига қарамай, жамоаси йирик ғалабага эришган баҳсда 90 дақиқа фаол ўйнаган.