Тадбир чоғида ватандошларимиз Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, жумладан, мамлакатимиз тараққиёти учун устувор аҳамиятга эга бўлган умумдавлат дастурлари билан таништирилди. Хусусан, диний соҳадаги эркинликлар ва шаффофлик, бағрикенглик тамойилларига асосланган давлатимиз сиёсатига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув қатнашчилари Бош консулхона томонидан кўрсатилаётган консуллик-ҳуқуқий хизматлар билан ҳам танишдилар.
Суҳбат сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.