Бўлимнинг асосий вазифаларига хотин-қизлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда уларни тазйиқ ва зўравонликдан химоя қилишга доир қонунчилик ижроси устидан назоратни ташкил этиш, фуқароларни қабул қилиш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;

-хотин-қизларга нисбатан зўравонликни олдини олиш ва уларни ижтимоий реабилитация қилишга доир вазифалар ижроси устидан назоратни амалга ошириш;

-гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларнинг ижтимоий сиёсий фаоллигини ошириш уларнинг жамиятда муносиб ўрин эгалашига  кўмаклашишга доир вазифалар ижроси устидан назорат олиб бориш;    

-ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга манзилли кўмак берилиши, жумладан уларни уй-жой, пенсия, стипендия, нафақа ва бошқа ижтимоий ёрдам турлари билан қамрабга олишга доир вазифалар ижросини назорат қилиш;

-хотин-қизларнинг таълим тарбияси, уларни ўқитиш ва касбий тайёрлаш, олий таълимга жалб қилиш, хотин-қизлар ўртасида илм-фан ва инновацияларни кенг ривожлантириш соҳаларидаги қонунчилик ижроси устидан назоратни амалга ошириш;  

-хотин-қизларни бандлигини таъминлаш, меҳнат ва меҳнатни мухофаза қилиш соҳаларидаги ҳуқуқларига қатъий риоя этилиши, шу жумладан хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб қувватлашга доир вазифалар ижроси устидан назорат ўрнатиш;

-хотин-қизларнинг соғлиғини сақлаш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, жисмоний тарбия ва спортни кенг тарғиб қилиш, оналик ва болаликни мухофаза қилишга доир вазифалар ижроси устидан назорат олиб бориш;  

-соҳага ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа ресурслар, шу жумладан оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармалари маблағларидан самарали фойдаланилиши устидан назоратни амалга ошириш; 

-хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш зўравонликдан ҳимоя қилиш борасида тегишли вазирлик идоралар ва маҳаллий давлат хокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш масалалари киритилган.