Департамент ҳузурида Илмий-таҳлилий ва ўқув маркази очилади. Марказ яширин иқтисодиётга сабаб бўлаётган омилларни аниқлаб, илғор хорижий тажриба асосида таклифлар ишлаб чиқади, тизим ходимларини иқтисодий жиноятларни аниқлаш, яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича ўқитади.

Шу билан бирга, Бош прокуратурада ҳам яширин иқтисодиёт бўйича алоҳида бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимлари ташкил қилинади.

Департамент 5 та муҳим йўналиш:

  • қурилиш,
  • фармацевтика,
  • алкоголь ва тамаки,
  • ноқонуний импорт,
  • нақдлаштириш ва капитални ноқонуний четга олиб чиқиш борасида кескин ўзгариш қилиш шартлиги кўрсатиб ўтилди.