Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев ҳамда мутасаддилар билим даргоҳи ҳаёти ва фаолияти билан танишиш асносида дарс жараёнларини кузатишди. Ўқитувчи ва ўқувчилар билан мулоқот қилиб, улар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди. 

Туманга ташриф чоғида мутасаддилар, шунингдек, тумандаги 40-умумтаълим мактабида ҳам бўлишди. 5 муҳим ташаббус доирасида олиб борилаётган ишлар ва тадбирлар билан кузатиб, педагогик жамоа ва ўқувчиларга ёш авлод истиқболи борасидаги зарур таклиф ва тавсияларни беришди.