Халқаро шахмат федерацияси (ФИДE) президенти Аркадий Дворкович Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ташриф доирасида фахрий меҳмон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида бўлиб, Бош вазирнинг ўринбосари, мамлакат шахмат федерацияси раиси Азиз Абдуҳакимов билан учрашди.

ФИДE президенти Аркадий Дворкович юртимизда шахматни ривожлантиришга қаратилган эътибордан мумнун эканлигини таъкидлаб, ёш шахматчиларимизнинг халқаро майдонларда қозониб келаётган ғалабаларини эътироф этди. Қолаверса, иқтидорли ёш гроссмейстерлар ёрдамида Ўзбекистон яқин келажакда янада ёрқин ғалабаларни қўлга киритишига ишонишини билдирди.

Шунингдек, мамлакатимизда шахматни ривожлантириш борасида ФИДE томони Ўзбекистон шахмат федерацияси билан амалий ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.