Тадбирда ушбу давлатга қонуний тарзда ишчи кучи жалб қилишга алоҳида эътибор қаратиш, Бошқирдистондаги «Паспорт-виза хизмати» федерал давлат унитар корхонаси билан ҳамкорликда фирибгарлик, рухсатномаларни қалбакилаштириш ва бошқа ноқонуний ҳаракатлар билан шуғулланадиган «воситачилар»га қарши курашиш, Ўзбекистон фуқароларини одам савдоси қурбонига айланиб қолишини олдини олиш масалалари муҳокама этилди.
Бошқирдистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилиб, икки давлат ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш юзасидан келишиб олинди, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.