Босния ва Герцеговина қуролли кучларининг вертолёти EUFOR тинчликпарвар миссияси билан эртанги йиллик қўшма машғулотларга тайёргарлик чоғида кўлга қулаб тушди, деб хабар беради ria.ru.
“Барча тўрт нафар экипаж аъзоси қутқарилди, улардан бири жароҳатланди ва дастлабки маълумотларга кўра, энг яқин шифохонага жўнатилди”, дея маҳаллий полиция матбуот котиби Людевит Марич сўзларидан иқтибос келтирган нашр.