Мазкур ҳолат юзасидан пойтахт ИИББ маълумот берди.

Ыайд этилишича, 2025 йилнинг 21 декабрь куни тахминан соат 21.20 да 2004 йилда туғилган С.Қ. Миробод тумани Амир Темур кўчасидаги ер ости йўлидан ўтаётган вақтида номаълум шахс 500 АҚШ долларига тенг бўлган телефон аппаратини куч билан тортиб олиб, воқеа жойидан қочиб яширинган.

Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида номаълум шахснинг шахси аниқланиб, у 1999 йилда туғилган, муқаддам судланган (Жиноят кодексининг 169-моддаси («Ўғрилик») билан) Мадумаров Отабек Охунжон ўғли экани маълум бўлди ва тезкор қидирув хизмати ходимлари томонидан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси («Босқинчилик») билан жиноят иши қўзғатилган. О.Мадумаровга нисбатан «Қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

«Ҳурматли фуқаролар, агар Сиз ушбу шахсдан жабр кўрган бўлсангиз Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-42-54 рақамига ёки 102 қисқа рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз», — дейилади хабарда.